Унчалик ҳам хайрия эмас


  • 3 Декабрь, 2015
  • 1177

2015 йил 1 декабрь куни “Facebook” асосчиси  Марк Цукерберг қиз фарзанд кўрганлиги шарафига соҳиб бўлган 99% акциясини “дунёни яхшилаштириш” мақсадида беришни режалаштиргани хабар берилганди. Бу хабар бутун дунё нашрларида жар солиниб, шов-шув кўтарилди. Шунга қарамай,  “Buzzfeed” нашрининг аниқлашича, “Chan Zuckerberg Initiative” ташкилотининг фаолияти хайрия билан чекланмай, Цукербергнинг бу ҳаракати ортида тижорий манфаатлар ётибди.

Марк Цукерберг қизига аталган очиқ хатни эълон қилди. Ушбу мактубда у ўзига ва аёлига тегишли бўлган “Facebook”нинг 99% акциясини “инсоний потенциални ривожлантириш ва бутун дунёдаги болаларни тенг таъминлаш”га йўналтирилган “Chan Zuckerberg Initiative” ҳисоб рақамига ўтказишини билдирган эди. Ушбу ташкилот асосан “персонал таълимни ривожлантириш, вакциналар ишлаб чиқариш, алоқа воситаларини ривожлантириш” йўналтирилган.

1 декабрь ҳолатига кўра “Facebook”нинг қийматли қоғозлар миқдори  45 миллиард долларга баҳоланган.Цукерберг акцияларни жамғарма ҳисобига ўтказиш оилавий жуфтликнинг бутун ҳаётида давомида амалга оширилади. Жумладан уч йил ичида йилига 1 миллиард доллардан ошмайдиган акцияларни сотади.

Танқидчилар “Chan Zuckerberg Initiative” ташкилотининг хайрия жамғармаси эмаслигига диққат қаратишди.

Ушбу ташкилотнинг таъсисчиси Цукербергнинг ўзидир. Ушбу ташкилотнинг хайрия жамғармаларидан фарқи фойда кўриш имкониятидир. Бундан ташқари хатда кўрсатилишча Цукерберг “Facebook”даги ўзининг овозини йўқотмайди ва ижтимоий тармоқдаги таъсирини сақлаб қолади.

Кўпгина йирик нашрлар Цукербергнинг хабарини хайрия деб баҳоласа ҳам “Chan Zuckerberg Initiative” хайрия билан чекланиб қолмайди.

Марк Цукерберг бу ҳаракати билан одамларнинг эътиборини ва севгисини қозонмоқчи, холос. У пулини шуларга алишмоқда. Бундай ресурслар билан эса кўплаб шуҳратпарастлик ишларини амалга оширса бўлади.

Бизга монтажланган ажойиб видео ролик кўрсатилмоқда ва буни бизга “сотишмоқда”. Бизни сотиб олишмоқда. Биз эса хурсандлик билан буни қўллаб-қувватламоқдамиз. 


Бошқа мақолалар

  • 2015-01-30
Пул уруши