- 2023-10-23
Россия қирувчи самолёти Туркия чегараларини бузиб киргани учун уриб туширилди. Бу воқеадан аввал ва кейин қизиқ ҳодисалар бўлиб ўтди. Қуйида Россиянинг ҳақиқатга зид бўлган ҳамлалари келтирилган:
Аскаримиз йўқ дейишганди
Россия 30 сентябрда Сурияни бомбалашни бошлади. Лекин бундан аввал Сурияда Россия аскарлари борлигига доир тасвирлар ўртага чиқди. Америка Сурияда рус ҳарбийлари борлигини маълум қилди. Москва бу иддаоларни ёлғонга чиқарди. Бир неча ҳафтадан кейин Россиянинг Суриядаги Ҳимаймим ҳарбий базасидаги қирувчи самолётлари тасвири намойиш этилди. Бу ҳам ёлғонга чиқарилди, лекин ой охирида ҳақиқат ўртага чиқди. Россия Сурияни бомбалашни бошлади.
“ИШИДни бомбалаяпмиз” ёлғони
Россия Сурияга “ИШИДни бомбалаймиз” деб кирди, лекин илк ишлари оддий аҳолининг, айниқса, Байирбужакдаги туркманларнинг устига бомба ёғдириш бўлди. Сўнгра ҳар сафар оддий аҳоли қатлиомини ёлғонга чиқаришди. ИШИДни нишонга олганликларини айтишди. Маълум бўлган нарса эса ИШИД террористлари ўрнига оддий аҳоли ва туркманларнинг ўлдирилгани бўлди.
Байирбужакда ИШИД ёлғони
Россия Байирбужакни бомбалаб, “Бу ерда ИШИД бор, уларни бомбалаяпмиз” деди. Лекин бу ҳам ёлғон эди, чунки Байирбужакда ҳеч қандай ИШИД йўқ эди, бу ерда фақат туркман халқи яшарди.
“Гуманитар ёрдам юкларини биз портлатмадик” дейишди
Икки кун аввал чегарада Азез шаҳрида 20 та юк машинасида таркиб топган гуманитар ёрдам колоннаси бомбаланди, юклар ёнди, 10 киши ҳалок бўлди. Минтақадаги ҳамма ҳужумнинг Россия томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Россия эса “Биз бомбаламадик” деди, лекин бу ёлғон эди.
Эрдўғон қўнғироқ қилмади ёлғони
Россия самолёти уриб туширилганидан кейин Туркия президенти Эрдўғон Путинга қўнғироқ қилганини айтди. Лекин Россия ташқи ишлари вазири Лавров “Эрдўғон қўнғироқ қилмади” деди. Лавровнинг бу баёноти шахсан президент матбуот котиби Песков тарафидан ёлғонга чиқарилди. Эрдўғоннинг Путинга қўнғироқ қилганини кеч бўлса ҳам тан олди.
Русларнинг ИШИД нефти ёлғони
Россия президенти Путин билан бош вазир Медведев кетма-кет Туркиянинг ИШИДдан нефть олганини иддао қилишди. Туркия президенти Эрдўғон буни даллилар билан ёлғонлигини билдирди. Сўнгра АҚШ молия вазирлигининг ҳисоботи ўртага чиқди. Ҳисоботга кўра, ИШИД нефти Шом режимига сотилмоқда ва бу тижоратнинг воситачиси эса Россия бизнесменлари эди.
Навигация хатоси
Россия 5 октябрда Байирбужакни бомбалаб, яна Туркия ҳаво ҳудудига кирганди. Россиядан келган илк баёнот самолётнинг навигациясида хатолик бўлгани ва шу сабабли чегарадан ўтиб кетганлиги айтилганди. Бир кун ўтиб эса об-ҳаво ёмонлиги баҳона кўрсатилди.
Чегарани бузмадик ёлғони
Россия қирувчи самолётлари Туркия чегарасини иккинчи марта бузгач, қаттиқ норозиликка учрашди. Бунга яна ёлғон билан жавоб беришди. Радар тасвирлари билан чегара бузилмаганлигини ёқлашди. Лекин уларнинг радар тасвирлари аксига Туркия қуролли кучларининг бутун қайдларида самолётнинг чегарани бузганлиги очиқча кўриниб турарди.
Қосим Сулаймоний ёлғони
Россия ўтган август ойида Эрондан ташқарига чиқиши тақиқланган Эрон инқилоб ҳимоячилари қўмондони Қосим Сулаймонийнинг Москвага қилган зиёратини ёлғон деганди. Сулаймони аслида Эрондан тез-тез чиқиб турарди, ҳатто сўнгги йилларини Сурияда ўтказаётган эди. Россиянинг Суриядаги ҳаво ҳужумларидан аввал Москвага борганди. Америка бу ҳолатнинг Эроннинг 5+1 ўлкалари билан тузган келишувни таҳликага қолдиришини билдириб, Эронни огоҳлантирганди. Эрон Сулаймонийнинг Москвага борганлигини ёлғонга чиқарди. Россия ҳам бунга қўшилди. Лекин кўп ўтмай Қосим Сулаймонийнинг ҳақиқатан ҳам Москвага борганлиги маълум бўлди.