“Россия шайтоннинг адвокати”


  • 9 Февраль, 2016
  • 1296

Ўрта Шарқ бўйича франциялик мутахассис Жиль Кепель “Россия минтақадан қувилишидан қўрқмоқда. Асадни ҳокимиятда қолишини истаётган Россия ва Эрон ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот)нинг йўқ этилишини хоҳламаяпти” деди.

Дунёнинг машҳур Ислом-Ўрта Шарқ мутахассисларидан француз тадқиқотчиси Жиль Кепелга кўра, Европа ва АҚШ Эрон билан муносабатини яхшилаш номи остида Россия ва Асаднинг қатлиомига жим қараб турибди. Унинг айтишича:

Россия ва Эрон каби баъзи ўлкалар Асадни дастакламоқда. Бошқалари эса, шундай аянчли сиёсатга гувоҳ бўлишмоқда. Бугун АҚШ ва Германия Асаддан қутулишдан воз кечишди. Камида қисқа муддат учун. АҚШ Эроннинг дунё саҳнасига қайтишига ташаббус кўрсатди. Франция эса Асадга қарши тинимсиз кураш олиб бормоқда эди. Лекин сўнгги вақтларда Франция-Эрон иқтисодий алоқаларининг ҳам кучайиб бораётганини кўрмоқдамиз. Эронликлар “Airbus”га боғлиқ жуда катта буюртмани французларга бермоқчи. Эрон иқтисодий, бу билан бир қаторда сиёсий ҳамкорлик қиладиган бир ўлка ҳолига келди.

Мана шу сабаб билан Сурияда бугун Асад режимини дастаклаётганлар қисқа муддатли зафар қозонишди. Қисқа муддатли, чунки ҳамма нарса ДАИШ билан нималар бўлишига боғлиқ. Номигагина “халифалик” бўлган ДАИШ йўқ қилинадиган бўлса, Асад ўз муаммолари билан ёлғиз қолади. Исёнчилар яна даврага тушади. Шу туфайли Асаднинг охиригача ҳокимиятда қолишини истовчи Россия ва Эрон каби давлатлар ДАИШнинг дарров йўқ этилишини хоҳлашмаяпти. ДАИШнинг кучини бироз камайтириб, саҳнада тутиб туриш Асадни ҳокимиятда сақлаб қолиш учун қўл келади. Буни “манфаат” деб атасак ҳам бўлади. Чунки давлатларни инсон ҳақ-ҳуқуқлари эмас, ўз манфаатлари қизиқтиради.

Россия бу минтақадан чиқариб ташланишидан қўрқмоқда. Ҳозиргача Мисрдан қувилган кунларини ёдидан чиқаришмаган. Ҳукумат бошида Асад бўлган Сурия улар таъсиридаги ягона нуқта.

Асад ДАИШнинг қўлида бўлган нефть қудуқларини умуман бомбаламади. Аксинча бу нефтни жуда арзон баҳода сотиб олди. Бугун Россия ҳам ДАИШни бомбаламаяпти. Улар ДАИШни эмас, Асаднинг мухолифларини бомбаламоқда. Мақсадлари мухолифатни заифлатиб, саҳнада фақат Асад ва ДАИШ қолганини кўрсатиш. Ҳамма ДАИШга қарши бўлгани учун Асад ҳокимиятни қўлида сақлаб қола олади. Россия бу ерда шайтоннинг адвокати ролида. Агар уларнинг режаси амалга ошадиган бўлса, у ҳолда ДАИШ “бегона шайтон”, Асад эса “ўзимиз билган, таниш шайтон” муомаласини кўради.

“Мен 35 йилдан бери Ўрта Шарқ устида тадқиқотлар олиб бораман. Бугунгача бунчалик таҳликали даврга гувоҳ бўлмаганман. Агар бу алғов-далғовлик ҳолатига чек қўйилмаса ва умумий келишув тузилмаса, бу ҳолат давом этади. Европа иттифоқи сиёсий заифлиги ва минтақадаги катта куч бўлишига қарамай, бунинг олдини олмаса, барқарорлик рамзига эмас, беқарорлик нишонига айланади. Бундан Туркияга ва қўшниларига ҳам таъсир бўлади.”


Бошқа мақолалар