Парда ортидаги АҚЛнинг ўйини!


  • 8 Апрель, 2015
  • 1542

Америка ИШИДга ҳаводан ҳужум қилмоқда. Эрон эса минглаб аскарлари билан Ироқда қуруқликдан зарба бермоқда.

Бу икки "душман" гўё иттифоқдошдай. АҚШ ва Эрон ёнма-ён?! Бу ғалати-ку ахир! Қанча йиллардан буён бир-бирини "Шайтон" деб эълон қилган ўлкалар-а?! Худди шу Эрон АҚШ билан ядро қуролланиш борасида келишув имзоламоқда. Бу ёғи жуда ҳам қизиқ. Исроил Эроннинг АҚШ билан имзолаган ядро келишувини етарли деб топмай аюҳаннос солмоқда. “Эронга ҳужум қилиш керак” деб бот-бот дод-вой кўтармоқда.

Бу орада Исроилнинг, иқтисодий эмбаргога қарамай Эронга яширинча қурол-яроғ сотгани маълум бўлди. Исроилдан қурол сотиб олган Эрон Яманда Хусийларни қўллаб-қувватлаб, пойтахтни қўлга киритди.

Йилда 2 триллион долларлик нефть ўтадиган Боб-ал-Мандоп бўғозига кўз тикмоқда. АҚШ ва Англия Ямандаги Эроннинг босқинчилик сиёсатини индамай кузатишмоқда. Парда ортидан Саудия Арабистонидан Мисргача бўлган 10 та араб давлатини гиж-гижлаб “Ямандаги Эрон тарафдорларига ҳужум қилинг” демоқда. Бутун тўқнашувлар АҚШ ва Англия нефть ширкатларининг фойдасига ҳал бўлмоқда. Чунки Ямандаги нефть конлари узоқ вақт уринишларига қарамай уларга берилмаган эди. Инглизлар "Ҳали шошма! Бизга нефть бермасликни кўрсатиб қўяман" деб, азалий "душман"и Эронга буюртма берди. Эрон эса, диндош (фирқадош) Хусий қабиласини исён қилдирди. Оқибатда Инлизга, АҚШга, Исроил ширкатларига нефт конини бермаган ҳукумат ағдарилди. Мана сизга "мусулмон" Эрон! Тўкиладиган қон ва ўлкадаги хаос тинмай ғарб манфаатига хизмат қилмоқда. Покистон чегарасида кеча 8та Эрон аскари ўлдирилди. Баъзилар Эрон-Покистон орасида низо чиқармоқчи бўляпти. Афғонистондаги ҳолат маълум. Нигериядаги "Боко Ҳаром" қатлиомларини бутун дунё томоша қиляпти.

Мисрда давлат тўнтаришини амалга оширишди. Ўлкадаги ваҳҳобийлардан фойдаланиб, СИССИЙни ҳокимият бошига келтиришди. Худди шу кўринмас кучлар собиқ президент Мурсий тарафдорларига яширинча қурол етказиб беришди. Агар Мурсий тарафдорлари бу қуролларни рад этмаганида эди, Миср бугун қонга бўяларди. Демократик Конго республикасида ҳам кеча бомбалар портлади. Малидаги ички урушнинг охири кўринмайди. Суриядаги ҳолат ҳаммага маълум. Ироқдаги ҳолат эса кундан-кунга ёмонлашмоқда. Ливияда ИШИД бутун бошли шаҳарларни қўлга киритмоқда. Бу террор гуруҳи Ямандан Африканинг энг чекка жойларигача кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Ғарбликлар осиёдаги энг қалин дўсти (!) ЭРОН воситасида шиаларни суннийларга қайрамоқда. Яна бир ғарб маҳсулоти ва уларнинг мустамлака сиёсатига хизмат қилувчи Ваҳҳобий ва Салафий гуруҳлар воситасида суннийларни шиаларга қарши қайрамоқда. Ўлиб, ёстиғи қуриган суннийлардан бўшаган шаҳар-қишлоқларга ИШИД ваҳҳобийларини жойлаштириб, уларни Суриядан Ироққа қараб ёйишмоқда. Ироқдаги шиаларни эса, Яманга киритишмоқда. ИШИД шиалардан тортиб суннийларгача барча мусулмонларни масжид ва мақбаралари билан портлатиб, кулини кўкка совурмоқда. Террор ташкилотлари сафида ҒАРБ ўлкалари паспортига эга разведка ходимлари от чоптириб юрибди. Бир ўлкага террорни киритиб, парваришлаб, у ердан бошқа ўлкаларга ҳам ёйишмоқда. Парда ортидаги империалист АҚЛ ислом минтақасида МАЗҲАБЛАРНИ бир-бири билан тўқнаштириш учун қўлидан келганини аямаяпти. Нималар бўляпти ўзи? Ким ниманинг ортидан чопяпти? десангиз, жавоб аниқ.

Ҳамма нарса очиқ-ойдин ва равшан. Баъзи кучлар ислом минтақасини ўнлаб бўлакларга (янги давлатчаларга) бўлиб ташлаш учун ишга киришган. Мазҳаб урушларини алангалатиб, атрофни қонга бўяшни, мусулмонни мусулмонга қирдириб, мақсадига эришмоқчи бўлганлар олисдан томоша қилишмоқда. Ислом оламини парчалаб, мазҳаблардан нафрат қиладиган ҳолатга келтиришмоқчи. Кўзланган мақсад - шунчалик кўп қон тўкилиши керакки, оқибатда одамлар мазҳабларини рад этадиган ҳолга келтирсин.

Янгидан тузилган хариталарда янада кичрайиб қолган ўлкаларга мазҳабсиз демократлар юборилади. “Толерантлик, динлараро диалог” ЛОЙИҲАЛАРИГА муҳтож ҳолга келган жамиятлар ташкилланади. Ва натижада ҳеч қанақа илдизи, дини, мазҳаб ва машраби бўлмаган бебош халқлар бемалол мустамлакага айлантирилади. Парда ортидаги АҚЛ шуни хоҳлаяпти ва бу учун Эронни яширинча Яманга киритиб, устига Саудия Арабистон бошчилигидаги 10 ўлкани ташламоқда. Ўрта Шарқдан Африкагача бўлган бу кенг минтақада оқадиган мусулмон қони уларга нефтга айланиб қайтиб бормоқда. Биз мусулмонлар мана шу ҳақиқатни фаҳмлаб, фарқлай олишга қийналяпмиз! 

Унутманг... АҚШ Ироқдан чиқди, лекин ортида қон кўлини қолдирди. Лекин 25 йил бўйи портлатган ҳар бир бомбанинг бадалини реперация (урушда ютқизган тараф тўлайдиган товон пули)ни нефт қудуқларини қўлга киритиш орқали ҳозиргача ироқликларга тўлатмоқда. Инглизлар ҳам уларга шерик. Бундан фақат ПУЛ ИМПЕРАТОРЛАРИ манфаат кўрмоқда.

Бугун АҚШ-ИНГЛИЗ-ИСРОИЛ учталиги Сурия ва Ироқда ИШИД тепасидан ёғдирган ҳар бир бомбасининг харажатини устидаги фойдаси билан қайтариб олади. Минтақада юз бераётган хаосларни озмунча фаҳмлай олган одам Ислом ўлкаларида ижро қилинаётган СИЁСИЙ ЎЙИНларга алданмайди.


Бошқа мақолалар