Қозоғистонда вақтинчалик рўйхатга ўтишдан кимлар озод қилинади


  • 30 Июнь, 2017
  • 890

Қозоғистон ҳукумати вақтинчалик рўйхатга ўтишдан 16 ёшга тўлмаган болаларни, касалхонада даволанаётган ва вахта услубида ишлайдиган кишиларни озод қилди. 14 июнь куни бу ўзгаришларни ўз ичига олган қонун кучга кирди. Ўзгартиришлар вақтинчалик рўйхатга олиш ҳақидаги янги қонун қабул қилинганидан олти ой ўтиб ишлаб чиқилди.

Миграция полицияси комитетида ички мигрантларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қоидаларига амал қилмаганлиги учун  санкциялар қўлланиши режалаштирилаётганини таъкидлашди. Ички мигрантларни рўйхатга олиш янги қоидаларига кўра, вақтинчалик рўйхатсиз қолиш муддати 3 ойдан 1 ойга қисқартирилди.

“Шундай қилиб, агар ватандош борган жойида бир ойдан кўп вақтга қолишни режалаштирса, унга келган вақтидан бошлаб 10 календар кунида ички ишлар органида доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқмаган ҳолда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш масъулияти юклатилади. Агар ички мигрант бир ойдан кам вақтга қоладиган бўлса, рўхатдан ўтиш шарт эмас” деб изоҳ берилган.

Борган жойида рўйхатдан ўтиш вақтинчалик ҳисобланиб, бир ойдан бир йилгача бўлган муддатда амалга оширилади. Бундан ташқари, хизмат вазифаси ва таълим учун узоқ муддатга бошқа шаҳарга борганлар учун вақтинчалик рўйхатга олиш муддати хизмат сафарлари тугагунгача амал қилади. 


Бошқа мақолалар