Янги туманлар ташкил этилди


  • 29 Декабрь, 2023
  • 107

Қозоғистон республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев “Қозоғистон республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг баъзи масалалари ҳақида” фармонини имзолади.

Янги фармонга кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятининг Катон-Қарағай тумани маъмурий маркази Улкен Нарин қишлоғидан Катон-Қарағай қишлоғига кўчирилади.

Фармонда “Шарқий Қозоғистон вилояти таркибида:

Катон-Қарағай тумани таркибидан ажратиш йўли билан Улкен Нарин тумани тузилиб, маъмурий маркази Улкен Нарин қишлоғи этиб тайинлансин;

Курчум туманидан таркибидан ажратилиб, Марқакўл қишлоғи марказ қилиниб, Марқакўл тумани тузилсин.

Абай вилояти таркибида:

Мақанчи қишлоғи маъмурий марказ қилиниб, Мақанчи тумани тузилсин ва Урджар тумани таркибидан чиқарилсин;

Семей шаҳри таркибидаги Абралинск, Айнабулақ, Ақбулақ, Алғабас, Иртиш, Новобаженовск, Озерск, Приречний, Жиеналинск, Достиқ Қараолен, Кокентау қишлоқ окураглари ва Шульбинск, Чаган посёлкалари чиқарилиб, маъмурий маркази Семей шаҳрида бўлган Жанасемей тумани ташкил этилсин” дейилган.

Президент марказий давлат органлари ва Шарқий Қозоғистон ҳамда Абай вилояти ижрочи органларига тегишли маъмурий бўлинмаларни узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатиши учун керакли чора-тадбирларни кўришга кўрсатма берди.

Ушбу фармоннинг бажарилишини назорат қилиш президент администрацияси зиммасига юклатилди. Фармон 2024 йил 1 январдан кучга киради. 


Бошқа мақолалар