Чипқоннинг боши яна инглиз!


  • 28 Февраль, 2015
  • 1685

ИШИДнинг калла кесиш видеоларидаги Джон лақабли жаллоднинг инглиз агенти эканлиги аниқланди. “Жиҳодчи Джон” лақаби билан танилган Қувайтда туғилган Муҳаммад Эмвазий 2009 йилда MI5нинг диққатини тортиб, унга жосуслик таклиф қилинди.

Инглиз “Daily Mail” газетаси “Жиҳодчи Джон” лақаби билан танилган ИШИД аъзоси Муҳаммад Эмвазийнинг кимлигини очиб, унинг болаликдаги суратларини чоп этди. Бутун дунёни қизиқтирган Эмвазийнинг ҳаётига доир тафсилотлар бирма-бир фош бўлаётганда Қувайтда туғилган жаллоднинг ИШИДга қўшилиш вақтида юз берган воқеалар эътиборни инглиз разведкаси MI5га қаратди. “Guardian” газетаси хабарида “ИШИДнинг лондонлик қотили” деб таърифлаган Эмвазийнинг 2009 йилдан бери MI5нинг назоратида эканлигини ёзди.

2012 йилгача Эмвазий билан алоқада бўлган инглиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳ “CAGE”нинг мудири Асим Куреши берган интервьюда Эмвазийнинг MI5 махфий хизматларидан унга жосуслик таклиф қилганлигини айтганлигини билдирди. Иддаога биноан инглиз йигитнинг радикаллашув жараёни қуйидагича амалга ошган: Эмвазий университетни тугатгандан кейин 2009 йили икки дўсти билан сафари (ов қилиш учун Африкага бориш) учун Танзанияга борди. Лекин ўлкага киришда ҳибсга олиниб, депортация қилинди. Танзаниядан Англияга қайтишда Амстердамда MI5 тарафидан сўроқ қилинди. Эмвазийнинг иддаоси бўйича MI5 унга жосус бўлишни таклиф қилган. Бу таклифни рад этган Эмвазий бир компьютер ширкатида иш топган жойи Қувайтга жойлашди. Уйланишдан аввал сўнгги тайёргарликларни кўриш учун 2010 йил ватани Англияга қайтганида Лондонда терроризмга қарши кураш гуруҳи тарафидан ҳибсга олинди. Эмвазий Курешига электрон хатида инглиз ҳукуматининг Қувайтга кетишга тўсқинлик қилганини ёзган. Эмвазий буни ҳал этиш учун барча давлат идораларига мурожаат қилди, лекин улар унинг ўзини айбдор қилиб кўрсатишга уринишганини маълум қилди.

Қувайтлик минибус ҳайдовчисининг ўғли бўлган ва 1993 йили 6 ёшлигида оиласи билан бирга Англияга кўчиб келган Эмвазийнинг бу кўргуликлари орқасида MI5 турганлиги иддао этилди. Инглиз нашрига биноан MI5 тарафидан 5 ойлик таҳсил олган ёш йигит кейинчалик “Етарли эмас” деб озод этилган. “Озод этилиш ҳикояси”нинг ҳақиқатга мос келмаслигини такидлаган манбалар эса, Эмвазий бу воқеадан кейин исмини Муҳаммад ал-Аёнга ўзгартириб, Сурияга юборилган. У ерда мусулмон қиёфасида ИШИДнинг минтақадаги ривожини тезлаштирган ва террор ташкилоти ИШИДни инглиз разведка хизмати MI5 номидан бошқарганини маълум қилди. Бу орада ўғилларининг дараксиз йўқолгани ҳақида ариза берган ва ўғилларининг Сурияда эканлигидан хабар топган Эмвазий оиласи шок ҳолатига тушиб қолишди.

Муҳаммад Эмвазий исмли инглиз ватандошининг қироллик разведка хизмати MI5 тарафидан таҳсил берилиб, Ўрта Шарқни янгидан шакллантиришга уринаётган ИШИДнинг муҳим актёрларидан бири ҳолига келтирилиши беихтиёр инглиз жосуси Джон (Муҳаммад) Филбини ёдимизга туширмоқда. Кэмбридж университетининг шарқшунослик бўлимида ўқиган Филби араб тилини ўрганди ва 1915 йили туркларга қарши урушган Ироққа, ундан кейин Усмоний императорлигига исён кўтарган Шариф Ҳусайнга ёрдам бериш учун Арабистонга юборилди. Уруш йилларини Арабистонда ўтказди. Биринчи жаҳон урушидан кейин яқин дўсти Ибн Сауднинг Ҳижозни қўлга киритиб, Шариф Ҳусайн ва ўғилларини араб яриморолидан қувиб юборишида ёрдам берди. Қироллигини эълон қилган Ибн Сауднинг энг яқинларидан бири бўлди. Арабистонда хорижликларнинг саёҳат қилишига изн берилмагани учун 1930 йили мусулмон бўлиб, исмини “Абдуллоҳ”га ўзгартирди. Бутун Арабистонни кезиб чиқди ва нефть ширкатларига маслаҳатчилик қилди. У билан бирга инглиз музейларига жўнатган тарихий асарлар орқали катта мол-мулкни қўлга киритди.

Лондонда ўқиган Эмвазийнинг мактаби инглиз жосусига берган характеристикасида уни “босиқ, футбол ишқибози” деб тарифлаган. ИШИД жаллодининг ўқитувчилари эса “Ҳаракатчан бир ўқувчидан кутадиган ҳамма нарса унда бор эди” дейишди. 


Бошқа мақолалар