- 2022-06-13
1 майда Қозоғистон халқлари бирдамлиги куни Алмати шаҳрининг Абай номидаги майдонида нишонланди. Байрам куни Абай майдони этно-шаҳарчага айланди. Ҳар бир этномаданият марказига ажратилган жойда ўзларининг тарихи, либослари, маданият ва анъаналари ҳақида кўрсатиши ҳам гапириб беришлари мумкин бўлди. Байрамда энг яхши этно-маданий ижодий гуруҳлар ўзларининг чиқишлари билан сайилга келган халқни хушнуд қилди. Бу ерда 30 дан ортиқ миллат вакиллари ўзларининг миллий либослари, мусиқа асбоблари ва миллий таомлари билан иштирок этишди.
Байрам тантанасига 45 мингдан ортиқ алматалик ва шаҳар меҳмонлари келишди.