- 2024-06-07
Қозоғистон маданият ва спорт вазири ўринбосари Ерлан Кожағапанов 2021 йилдан бошлаб паспорт ва гувоҳномалар лотин алифбосида чиқарилишини маълум қилди. Кожагапанов паспорт ва гувоҳномаларнинг лотин алифбосида чиқарилиши уч босқичда амалга оширилишини, илк босқич 2018-2020 йилларни ва иккинчи босқич 2021-2023 йилларни ўз ичига олишини билдирди.
Илк босқичда норматив ва ҳуқуқий ҳужжатлар янгиланиши билан боғлиқ ишлар амалга оширилишини айтган Кожагапанов иккинчи босқичда паспортлар, гувоҳномалар ва бошқа ҳужжатлар лотин алифбосида берилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Кожагапанов бундан ташқари лотин алифбосига ўтишнинг учинчи босқичи амалга ошириладиган 2024-2025 йилларда давлат матбуотлари, давлат ва таълим ташкилотлари лотин алифбосига ўтишини қўшимча қилди.