Исроил Қудусда қон тўкмоқда


  • 22 Июль, 2017
  • 900

Исроил полицияси мусулмонларнинг илк қибласи масжиди Ақсони ибодат учун бекитиб, қуршаб олишига қарши норозилик билдирганларга ҳужум қилди. Юз берган ҳодисада 3 фаластинлик шаҳид бўлиб, юзлаб киши жароҳат олди.

Исроил хавфсизлик баҳонаси билан масжиди Ақсони ибодатга бекитиб, 50 ёшдан кичик мусулмонларни масжидга киришини тақиқлади. Бутун огоҳлантиришларга қарамай норозиликни бостиришга уринган Исроил жума намозидан кейин тақиққа норозилик билдирган фаластинликларга ҳужум қилди. Масжиди Ақсога олиб борадиган йўлларда ва Қудуснинг турли нуқталарида юз берган қаршиликлар натижасида кўчалар бир зумда уруш майдонига айланди. Исроил полициясининг резина ўқ, шовқин гранатаси ва кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужуми оқибатида бири 17 ёшли йигит бўлган 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди. Юзлаб киши жароҳат олди. Фаластинлик ёшлар полицияга ахлат қутиларига ўт қўйиш ва тош отиш билан қаршилик кўрсатди.

Исроил масжиди Ақсонинг эшикларига ўрнатган метал детекторлар воситасида аслида Ақсо вақфи тарафидан назорат қилинадиган Ҳарами шарифга эгалик қилишга уринмоқда. Фаластин халқи метал детекторларнинг хавфсизлик чораси сифатида эмас, Ақсо устида ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида эканлигини айтишмоқда. Исроилнинг Ақсони расмий равишда назорат қиладиган Ақсо вақфи билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимча ҳаракатини қабул қиладиган бўлса, ортидан бошқа одимлар ҳам отилиши мумкинлигини таъкидлаган фаластинликлар шу тариқа Ақсонинг яҳудийларга олиб берилишидан хавотир олишмоқда.

Бу орада Фаластин президенти Маҳмуд Аббос “Исроил билан расмий алоқани уздик. Бу қароримиз масжиди Ақсодан метал детекторлар олиб ташланмагунча ўз кучида қолади” деб баёнот берди.

Исроилнинг масжиди Ақсога татбиқ қилган усуллари жаҳоннинг турли минтақаларида мусулмонлар тарафидан қораланди. 


Бошқа мақолалар