- 2018-07-03
Қозоғистоннинг беш вилоятида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ҳақида огоҳлантириш берилди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 25-29 июль кунлари Қарағанда вилоятида ҳавонинг 40-42 градусгача исиши кутилмоқда. Қизилорда, Жанубий Қозоғистон вилоятларида 25-29 июль кунлари 45 градусгача жазирама бўлади. Жамбил ва Алмати вилоятларида эса 26-30 июль кунлари 43 градусгача иссиқ ҳаво ҳароратига тайёр бўлиш ҳақида огоҳлантирилди.
Аввалроқ, мамлакатнинг жанубий томонида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши хабар берилган эди. Гидрометмарказ “Республиканинг жанубий тарафида ортган босим таъсирида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда. Келгуси икки суткада ҳаво ҳарорати 30-38 градусгача, баъзи жойларда 41 градусгача кўтарилади” деб хабар берган эди.