Ўзбекистон ва Туркия орасида таълим ҳамкорлиги


  • 6 Июнь, 2018
  • 752

Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси билан Туркиянинг тўрт университети орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мир Араб мадрасаси билан Туркиянинг Ибн Халдун университети, Истанбул Сабаҳатдин Зоим университети, Кастамону университети ва Истанбул университети орасида таълим соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасининг таклифи билан ўлкага келган Туркиядаги баъзи университет ректорлари, проректорлар ва илоҳиётчи профессорлардан иборат ҳайъат Ўзбекистоннинг тарихий Бухоро шаҳрида тадқиқотлар ўтказишди.

Имзоланган шартнома доирасида тарафлар талаба алмашинуви, илмий тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши, анжуман ва бошқа йиғилишлар ўтказиш режалаштирилди. Сўнгра турк ҳайъати Самарқанд шаҳрига бориб, имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.


Бошқа мақолалар