Туркия катта заҳирали нефть кони кашф этди


  • 13 Декабрь, 2022
  • 186

Туркия ўлканинг шимоли-шарқий томонида жойлашган Габар тоғи атрофидан янги нефть конини кашф этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телеканал орқали маълум қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, кондаги тоза нефть заҳираси 150 миллион баррелни ташкил этади.

Эрдўғон заҳира нефть тахминан 12 милиард доллар деб баҳоланаётганини билдирди.

Президент “2022 йил қуруқликда кашф этилган 10 та энг йирик конлардан бири” деди.

Аввалроқ Туркияда миллиардлаб долларга баҳоланган олтин қатламлари топилган эди. 


Бошқа мақолалар