Масжиди Ақсодаги детекторлар олиб ташланмоқда


  • 25 Июль, 2017
  • 854

Исроил полицияси масжиди Ақсонинг эшикларига ўрнатилган метал детекторларини олиб ташлашга киришгани хабар берилди.

Собиқ масжиди Ақсо мудири шайх Нажи Бакирот ижтимоий тармоқлардаги аккаунтидан ёзган хабарида Исроил полицияси детекторларни олиб ташлаётганини, лекин кузатув камераларини қолдиргани билдирилган.

Маҳаллий нашрларда чиққан хабарларда ҳам Исроил хавфсизлик кабинети детекторларни олиб ташлашга қарор қилгани ифода этилди. “Haaretz” газетасига интервью берган хавфсизлик ходимларидан бири “бу детекторлар ўрнига замонавий технологик воситалар ўрнатилишини” гапирди, лекин буларнинг нима эканлиги ҳақида сўз юритмади.

Масжиди Ақсодаги вазиятни ҳимоялаш ниятида эканликларини таъкидлаган хавфсизлик ходими янги технология учун ҳукумат 100 миллион шекел (28 миллион доллар) ажратганини билдирди.

Исроил ҳукуматидан ва масжиди Ақсо вақфи раҳбарларидан ҳали-ҳануз расмий баёнот келмади.

Бошқа хабарларда масжиди Ақсо ҳам ичида бўлган деворлар билан ўралган Эски шаҳарга Исроилга тегишли кўплаб юк машиналари кирганлиги айтилди. Шаҳар атрофида тўпланган фаластинлик ёшларга эса Исроил полицияси ҳужум қилди. Ҳозирги вақтда шаҳар атрофида фаластинлик ёшлар билан Исроил полицияси орасида тўқнашувлар юз бермоқда.


Бошқа мақолалар