- 2021-03-18
АҚШ президенти Трамп Саудия Арабистон қироли Салмон бин Абдулазизга “Сени ҳимоя қиляпман. Биз бўлмасак ўз тахтингни ҳимоя қила олмайсан. Бунинг бадалини тўла” дея пул сўради.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўлкасини бошқа давлатлардан устун тутишда давом этмоқда. Уч кун аввал Ғарбий Виржиниядаги бир нутқида, бу сафар Миссисипи штатида партиясининг конгресс сайловлари учун ташкилланган митингда Саудия Арабистон қироли Салмон бин Абдулазизга қарата қўпол гапирди. Трамп “Қирол Салмонни яхши кўраман. Лекин унга “Қирол қара, биз сени ҳимоя қиляпмиз. Биз бўлмасак икки ҳафта ҳам тахтда ўтира олмайсан. Сени ҳимоя қилаётган армиянинг сарф-харажатини ўзинг тўлашга мажбурсан” дедим” деб гапирди.
Трамп уч кун аввал ҳам қиролни ерга урувчи гапларни айтганди. Ғарбий Виржинияда халққа очиқ нутқида Саудия Арабистонни яхши кўришини ва алоқалари жуда яхши эканлигига урғу берган Трамп “Қирол триллионлаб долларинг бор ва келгусида ҳолат қандай бўлишини билмаймиз. Ҳар қандай ҳужум бўлган тақдирда биз бўлмасак самолётингни ҳам ҳимоя қила олмайсан” деганди. Бадавлат ўлкаларнинг армияларини ҳимоя қилишини, лекин эвазига ҳеч нарса ололмаётганини қўшимча қилган Трамп “Бизга пул тўлашга мажбур” деган сўзлари билан Жанубий Корея ва Саудия Арабистондек иқтисодиёти кучли ўлкаларни мазах қилганди.