Шимолий Кореядан ядро таҳдиди


  • 28 Июль, 2017
  • 825

Шимолий Корея ҳукумати АҚШга оний зарба билан таҳдид қилди. Шимолий Корея мудофаа вазири Пак Ён Сик нутқида “Бу ҳужум АҚШ деган мамлакатдан из ҳам қолдирмайди” деди. Корея уруши ниҳоясига етишининг 64 йиллиги муносабати билан Пхеньянда расмий тадбирда иштирок этган Корея мудофаа вазири Пак Ён Сик ўз нутқида “Агар душманлар Шимолий Кореянинг стратегик ҳолатини эътиборга олмасдан мавжудлиги учун таҳлика бўлган ядровий ҳужум теориясига асосланадиган бўлса, ўлкамизнинг революционер енгилмас қўшини ҳеч бир огоҳлантиришсиз Америкага кенг қамровли ядро бомбаси ёғдиради. Дунёда АҚШ деган мамлакатдан из ҳам қолмайди” деб гапирди.

Кореялик вазир Шимолий Корея ҳарбий кучининг ортишидан қўрққан АҚШнинг Пхеньянга ядро ҳужум қилишни режалаштираётганини айтди.

Шимолий Корея ва АҚШ орасида тинчлик шартномаси тузилмаганлиги, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш шартномаси эса АҚШ билан Жанубий Кореянинг ҳарбий тайёргарликлари сабабли бекор қилингани учун расмий равишда уруш ҳолатидадир.

Шимолий Кореяликлар 64 йил аввал ниҳоясига етган Корея урушида АҚШ устидан ғалаба қозонганлигини ва ўт очиш тўхтатилган 27 июль кунини “Тинчлик куни” сифатида нишонлашади.


Бошқа мақолалар