Муваффақиятли вакцина синови


  • 31 Декабрь, 2020
  • 358

Туркия Хитойдан келадиган вакцина учун бир неча тест ўтказди. Инсон хавфсизлиги биринчи ўринга қўйилган синовларда вакцинанинг ишончлилиги 97,3%ни кўрсатди.

Хитойнинг “Sinovac” ширкатининг коронавирус вакцинасини таъсирлари бўича синовлар давом этмоқда. Туркия “Faz1” ва “Faz-2” синволарида ижобий натижа олди. Бундан ташқари оммавий эмлашдан олдин хавфли оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Туркия ўз кўнгиллиларидан олинган маълумотларни ҳам тўплади. Бунинг учун иккинчи доза эмланганидан камида 14 кунлик вақт ўтган синовчилар база қилиб олинди. Вакцинанинг таъсири 91,25% эканлиги аниқланди. Ишончлилик оралиғи 71,25 билан 97,30% ўртасида эканлиги аҳамиятли. Яъни ҳали иккинчи доза эмланмаган ёки орадан 14 кун ўтмаган синовчиларнинг инобатга олинмаган воқеалар яқин кунларда ҳисобланганда бу кўрсаткичнинг янада ошиши кутилмоқда. Энг паст кўсаткич бўлган 71,25% ҳам Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган 21,25%дан анча юқори.

Айни вақтдаги маълумотларга кўра вакцина таъсир этиш кўрсаткичи ортиши кутилмоқда. Бундан ташқари иккинчи доза билан эмланган 3 нафар тиббиёт ходимида ПЦР тест ижобий чиққанига қарамай улар хасталанмади. Яъни касалликка доир симптомлар кўринмади. Шу тариқа вакцинанинг хасталикни енгиб, антитаначалар вирусни блоклаши аниқланди. Мутахассислар бу кишлардан вирус юқмаслиги ёки жуда ҳам кам бўлишини билдиришди.


Бошқа мақолалар