Самарқандда UNWTO сессияси бошланди


  • 17 Октябрь, 2023
  • 49

Самарқандда 16 октябрдан 20 октябргача бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWTO) 25-сессияси бўлиб ўтади.

Сессияда 140 ортиқ ўлкалардан делегация иштирок этади. Сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти нутқ сўзлаб, Самарқандда бундай йирик тадбир ўтказилиши бутун Марказий Осиё учун катта тарихий воқеа эканлигини таъкидлади. Мирзиёев сайёҳликни ривожлантириш учун 100 та давлат ватандошларига визасиз режим, 55 та ўлкага эса енгиллаштирилган тартибда электрон виза олиши белгиланганлигини, сайёҳлик бизнеси учун солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланганлигини, меҳмонхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилганлигини, Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони икки баравар, сайёҳлик хизмат кўрсатиш даромади эса тўрт баравар ошганлигини маълум қилди.

Сессияда сайёҳлик соҳасидаги етакчи компания, олий ўқув юртлари ва ташкилотлар иштирокида халқаро инвестицион ва таълим форумлари ўтказилади. Натижада бу йўналишда бир қатор ҳамкор дастурлар ва лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

UNWTO 1925 йили Гаагада ташкил этилган. БМТнинг махсус муассасаси статусини 2003 йили олди. Штаб-квартираси Мадридда жойлашган. Ташкилот таркибига 156 та давлат киради.


Бошқа мақолалар