Қозоғистон жанубида қор ва кучли шамол кутилмоқда


  • 28 Апрель, 2017
  • 891

Алмати, Жамбил ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида ҳароратнинг сезиларли пасайиши ва шамол кучайиши сабабли қаттиқ шамол туриши ҳақида огоҳлантирилди. 28 апрелда Жамбил вилоятида ёмғирнинг қорга айланиши кутилмоқда. Баъзи жойларда чақмоқ чақиши, дўл ёғиши эҳтимоли бор. Шимолий-ғарбий шамол шимолий-шарқий йўналишга ўзгариб, секундига 25 метр тезликда эсади. 29-30 апрелда кечаси ҳаво ҳарорати 0-5 градусгача пасайиб, баъзи жойларда -3 гача тушади. Кундузи 9-14 градус, баъзи жойларда 6 градус илиқ бўлади. Жанубий Қозоғистон вилоятида 28 апрелда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Кечаси қорга айланади. Баъзи жойларда чақмоқ, дўл ёғиб, шамол секундига 15-20 метр тезликда эсади. 28-30 апрелда кечаси ернинг юза қатлами музлаб, ҳаво ҳарорати 2 градусгача пасаяди.

28 апрелдан 1 майгача Алмати вилоятида кучли ёмғир кутилмоқда, 30 апрелдан 1 майгача тоғли туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда дўл ёғиши кутилмоқда. Ғарбий йўналишдаги шамол секундига 18-23 метртезликда эсади. 30 апрель-1 май кунлари синоптиклар ҳаво ҳарорати кечаси 1-6  градусгача, баъзи жойларда 2 градусгача, кундузи 11-16 градус илиқ бўлади. 


Бошқа мақолалар