Пули бўлганга ватандошлик


  • 23 Ноябрь, 2018
  • 585

Ҳукумат қарори билан 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга кирадиган татбиққа кўра, белгиланган миқдорни тўлаган 2 минг нафар хорижликка Қоратоғ (Черногория) паспорти берилади.

Қоратоғ ўлкадаги ривожланиш лойиҳаларига инвестиция киритадиган хорижликларга паспорт беради.

“Иқтисодий ватандошлик” деб номланган татбиқнинг 2019 йил 1 январдан кучга кириши ва бундан 2 мингга яқин хорижлик инвесторлар фойдаланиши билдирилди.

Ҳукумат тарафидан эълон қилинган ёзма баёнотда уч йил давом этадиган ушбу дастурдан фойдаланишни истаган хорижлик инвесторларда бўлиши керак бўлган шартлар ҳам жамоатчиликка маълум қилинди.

Баёнотда инвесторларнинг келган ўлкасида ҳеч бир судланганлиги бўлмаслиги ва бу ҳуқуқдан фойдаланишни истаганларга учта алоҳида пакет ишлаб чиқилганлиги айтилди.

Баёнотда пойтахт Подгорица ёки соҳил бўйи шаҳарларда инвестиция киритишни истаганлар 450 минг евро, ўлканинг марказий ва шимол қисмига инвестиция киритишни истаганлар 250 минг евро, кам ривожланган минтақаларга инвестиция киритишни истаганлар эса 100 минг еврони белгиланган фондларга ўтказиши кераклиги билдирилди.

Фондлар инвестиция киритиладиган шаҳар ҳокимиятлари тарафидан ташкил этилиши билдирилиб, инвестиция ва лойиҳаларнинг мустақил аудиторлар тарафидан белгиланиши таъкидланди.

Қоратоғ бош вазир ўринбосари Милутин Симович иқтисодий ватандошликнинг ўлкага инвесторларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини очиш мақсадида режалаштирилганини айтди.


Бошқа мақолалар