Франция хоҳлаган “исломият”


  • 25 Февраль, 2020
  • 451

Франция президенти Эммануэль Макрон “Француз исломи” лойиҳасини қадам-қадам амалга оширмоқда.

Ўтган йил Парижда илк бор аёллар ва эркаклар бирга намоз ўқийдиган масжид очилганди. Ева Жанадин ва Анна-Софи Монсинай исмли икки аёл намозда жамоатга имомлик қилганди.

Энди интернетда тарқалган фотосуратларда яна Парижда асли жазоирлик француз аёл имом бўлиб жума намозини ўқитди. Намоз вақтида эркак ва аёллар биргаликда сафда туришди. Суратларда аёл имомнинг ваъз қилганини ҳам кўришимиз мумкин. Президент Макрон “Француз исломи” номи билан амалга ошириладиган янги татбиқларнинг ўлканинг барча жойларида қонунларга мос ҳолда амалиётда қўлланилишини айтганди. Бунга кўра, Франциядаги мусулмон ташкилотлари дунёвий давлат тузуми бўйича янгидан ташкилланади. Исломиятни бузишга йўналтирилган ушбу татбиқлар мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.


Бошқа мақолалар