- 2018-11-10
Британияда Лиз Трасснинг истеъфоси ортидан унинг ўрнига келадиган киши аниқ бўлди. Янги бош вазир собиқ молия вазири Риши Сунак бўлди.
Британияда ҳукмрон муҳофазакор партия лидерлик мусобақасини қозонган Риши Сунак ўлканинг янги бош вазири бўлди.
Сунакнинг рақиби Пенни Мордоунт “Twitter” орқали мусобақадан чекилганлигини ва Риши Сунакни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Риши Сунак асли ҳинд бўлиб, 1980 йил 12 майда Британияда туғилган. Оксфорд универститетида фалсафа, сиёсат ва иқтисодиёт бўйича таълим олди. Турли йилларда “Goldman Sachs” компаниясида, молия вазирлигида бош котиб, вазир лавозимларида ишлади.
Риши Сунак Британия тарихидаги энг ёш бош вазир ҳисобланади.