Полшалик Қозоғистонга президент бўлмоқчи


  • 3 Октябрь, 2022
  • 194

Польша ватандоши Қозоғистонда ўтказиладиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйишга уринди.

Қозоғистон республикаси марказий сайлов комиссиясига Польша ватандоши бўлган Балли Мажец исмли аёл президентлик сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйиш масаласида бир нечабор мурожаат қилган.

Бу масала бўйича Польша ватандошига “Қозоғистон республикасидаги сайловлар ҳақида” конституцион қонунда келтирилган амалдаги қонун талаблари баён қилинди.

Қонунга кўра, Қозоғистон президентлигига Қозоғистонда туғилган ва ватандоши бўлган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилида бемалол гаплаша оладиган, охирги 15 йил Қозоғистон ҳудудида яшаган ва олий маълумотга эга шахс сайланиши мумкин. Конституцион қонун билан номзодларга яна қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.

Бундан ташқари, президентликка сайланиши учун номзод камида беш йил давлат хизматида ёки сайланадиган лавозимда ишлаган бўлиши лозим. 


Бошқа мақолалар