590 миллион долларлик 9 шартнома


  • 13 Сентябрь, 2017
  • 751

Қозоғистон билан Туркия орасида 590 миллион долларлик 9 шартнома имзоланди. Қозоғистондаги турк бизнесменлар ҳайъати билан давлат ширкати “Қозоқ инвест” орасида 590 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Шартномалар “Қозоқ инвест” билан Туркиядан “Чалик холдинг”, “Йилдирим холдинг”, “Йилдизлар SSS холдинг” ва “Agrobest Group” орасида имзоланганлигини маълум қилинди.

Тижорий шартномалар қурилиш материаллари, машина ишлаб чиқариш, энергетика, металлургия ва кимёвий модда ишлаб чиқариш каби турли соҳаларни ўз ичига олмоқда. Сўнгги беш йилда турк фирмалари 18 лойиҳада жами 667,5 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини ўз зиммаларига олган. Буларга яна 10 та янги инвестиция лойиҳаси қўшилади. Туркиянинг Қозоғистондаги инвестициялари эса 2017 йилнинг илк ярмидаги 925,1 миллион долларлик инвестициялари билан бирга жами 2,1 миллиард долларга етди. 


Бошқа мақолалар