Қозоғистон Қирғизистонга ҳарбий кўмак беради


  • 23 Октябрь, 2021
  • 233

Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари орасида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланади. Қозоғистон томони тегишли қарорни ишлаб чиқди.

Ҳужжат Қозоғистоннинг Қирғизистонга бир марталик ҳарбий мулкларни беришга ҳуқуқий асос беради.

Хабарда “Келишув минтақадаги хавфни қайтариш учун Қирғизистон қуролли кучлари салоҳиятини кучайтиришга имкон беради” дейилган.

Қарорда келишув давлат ва маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ талаб қилмайди. Уни амалга ошириш республика мудофаа вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида олиб борилади. 


Бошқа мақолалар