Лотин алифбосига қачон ўтилади?


  • 7 Апрель, 2018
  • 699

Қозоғистон таълим ва билим вазирлиги таълим муассасаларида 2025 йилгача лотин алифбосига ўтиш графигини эълон қилди. Ушбу лойиҳанинг муҳокамаси 2018 йил 20 аперлгача давом этади. Графикка кўра, 2019-2025 йилларда умумий ўрта таълим ўқитувчиларининг лотин алифбосига ўтиш бўйича малакасини ошириш режалаштирилган. Вазирликнинг ҳисоби бўйича малака ошириш курсларида 192 мингдан ортиқ ўқитувчи қатнашади.

Таълимнинг лотин алифбосига ўтиш графиги:

0, 1 синфлар - 2020 йил;

0, 1+2 синфлар - 2021 йил;

0, 1, 2+3 синфлар - 2022 йил;

0, 1, 2, 3+синфлар - 2023 йил;

0, 1, 2, 3, 4 5-9 синфлар - 2024 йил;

0, 1, 2, 3, 4, 5-9 + 10, 11 синфлар - 2025 йил

Дарслик ва ўқув қўлланмаларни лотин алифбосига ўтказиш бўйича режалаштирилган график:

синф (тайёрлов синфи) - 2018 йил;

синф - 2019 йил;

синф - 2020 йил;

синф - 2021 йил;

синф - 2022 йил;

5-9 синфлар - 2023 йил

Эслатиб ўтамиз, лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосининг янги вариантини Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2018 йил февраль ойида тасдиқлаган эди.


Бошқа мақолалар