- 2018-12-19
Қозоғистон ахборот ва коммуникация вице-вазири Туяков ўлкада мингдан ортиқ қишлоқ интернет билан таъминлашини маълум қилди.
Дарин Туяков Астанадаги “Қазмедиа” биносида ўтказилган матбуот анжуманида “Қазтелеком” ширкати билан бирга иккита хусусий ширкат билан ҳам кенг қамровли интернетни таъминлаш учун ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Имзодан кейин гапирган Туяков лойиҳанинг “Dijital ипак йўли” доирасида амалга оширилаётганини ва шартнома 2020 йилгача 4 миллион 8 минг одам яшайдиган минг икки юз қишлоққа кенгйўлакли боғланиш (Broadband) интернет билан таъминлашини билдирди.
Оптик толали боғланиш кабелларининг узунлиги 20 минг кмга етишини айтган Туяков “Иншоот 3 босқичдан иборат бўлади. Бу лойиҳани амалга оширишда шаҳарлар билан қишлоқлар орасидаги интернет боғланиш фарқини йўқотамиз” деди.