- 2019-03-20
Жорий йилнинг 22 сентябридан бошлаб Қозоғистон ва Россия орасидаги транзит поездларнинг чегара назорати бекор қилинди.
Ушбу ҳужжатни Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Имонғали Тасмағамбетов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинлар имзолашди.
26 сентябрдан Россиянинг Соль-Илецк станциясидан ўтувчи “Астана - Уральск” "Тулпар-Тальго" йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Поезд қатнови кунора бўлади.
Тасмағамбетов таъкидлашича, ушбу янгилик Қозоғистон ва Россиянинг чегара ҳудудидаги вилоятлар аҳолисининг бизнес ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантириб, бир-бири билан боғланишларини осонлаштиради.
“Йўловчи ташиш” ҲЖ матбуот хизмати “Астана-Уральск” поезди “Астана-Нурли-жол” станциясидан 26 сентябрь куни соат 11:33 йўлга тушади. 27 сентябрь куни соат 12:42 да Уральск станциясига етиб келади. Йўловчи поезд Астана, Атбасар, Есиль, Кушмурун, Тобол, Айтекеби, Никельтау, Ақтобе, Қозоғистон ва Уральск станцияларида тўхтаб ўтади. “Алмати-Уральск” йўловчи поезди эса “Алмати-2” станциядан 26 сентябрь соат20:17 да йўл чиқиб, 28 сентябрь соат 10:37 да Уральск станциясига етиб боради. У Алмати-2, Шу, Жамбил, Чимкент, Туркистан, Чияли, Қизилорда, Казалинск, Саксаульская, Шалқар, Ақтобе, Қозоғистон ва Уральск станцияларида тўхтаб ўтади. Ҳар иккала состав Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 27 та "Тулпар-Тальго"вагонларидан иборат. Уларнинг 2 таси "Гранд" класси, 2 таси "Бизнес", 18 та купе, 3 та техник вагонлар ва 2 та вагон-ресторандир. Вагонларда йўловчилар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.