- 2018-04-11
Қозоғистонда фаолият кўрсатаётган банклар кимга тегишли эканлигини ва рейтингларини аниқлаш учун oinet.kz сайти тадқиқот ўтказди.
Биринчи ўринда – “Қазкоммерцбанк”
Ўз вақтида бу банкни Нуржан Субханбердин бошқарган эди. Ҳозирги кунда банк эгаси Қозоғистоннинг энг бой 50 одамининг дастлабки еттилигидан ўрин олган Кенес Рақишев. “Казком”нинг 71,28 фоиз акцияси Кенес Рақишевга, яъни бош вазир ўринбосари Иманғали Тасмағамбетовнинг куёвига тегишли. Бир қатор экспертлар банк соҳасида миллий буржуазиянинг таъсир доираси ортишини ижобий тенденция деб баҳолашмоқда.
Иккинчи ўринда – “Қозоғистон халқ банки”
Бу банк молиявий активлари жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллагани билан, истеъмолчиларни таъминлаш борасида биринчи ўринда. Ўтган йилнинг охирида молиявий активлари 1,4 триллион тенгени ташкил этди. Йирик молия институтининг 73,4 фоиз акцияси Динара ва Тимур Қулибаевларнинг хусусий мулки бўлган “АЛМЭКС” холдинг гуруҳига тегишли.
“Халқ банки” тармоғидаги ташкилотлар: “Алтын банк”, “Халқ Финанс”, “Казахинстрах”, “Халык Проект”, “Халық Лизинг”, “Халық Банк Грузия” , “Халық Лайф”, “Халық Банк Қирғизистон” ва бошқалар.
Учинчи ўринда – “Цеснабанк”
Бу молиявий институтнинг асл эгаси Президент админстрациясининг етакчиси Одилбек Жақсибековнинг турмуш ўртоғи. “Цесна банк” 2015 йили 17,37 миллион долларга Омскнинг”Плюс Банк”нинг 67,38 фоиз акциясини сотиб олди.
Тўртинчи ўринда – “Сбербанк”
Бу банкнинг 99,99 фоиз акцияси “Сбербанк России” акционерлик жамиятига тегишли. “Сбербанк” ўтган йили кафолатли кредитларнинг сони ва миқдори бўйича Қозоғистонда “Абсолют лидер” совринига лойиқ топилди.
Бешинчи ўринда – “БанкЦентрКредит”
Банкнинг 41,93 фоизи Жанубий Кореянинг “Kookmin Bank”, 10 фоизи – Халқаро молия корпорациясига тегишли. 25,6 фоизи эса қозоғистонлик олигарх (энг бой 50 бизнесменнинг ичида 13-ўринда) Бақитбек Байсейитов мулкида.
Олтинчи ўринда – “Kaspi Bank”
Ўтган йилнинг октябрь ойида қайта ташкилланган банк энди Kaspi акционерлик жамияти деб аталади. Банкнинг эгалари: “Baring Vostok Funds” - 42,77% акцияси билан, қозоғистонлик олигарх Вячеслав Ким (энг бой 50 одамнинг ичида 24-ўринда) – 28,89%, Қайрат Сатибалдиули - 8,94%, Михаил Ломтадзе - 8,94%, “Goldman Sachs” – 2,47%, бошқа акционерларнинг улуши – 7,99%.
Еттинчи ўринда – “АТФБанк”
Бу банкнинг асл акционери сиёсий ҳаётда кенг танилган Ахмеджон Есимовнинг куёви Ғалимжон Есенов (энг бой 50 одамнинг 18-чиси). Есеновнинг ҳиссаси – 99,78%. Яқинда олган қарзини тўлай олмаётган «Шимкент пиво» компанияси “АТФБанк” мулкига ўтди.
Саккизинчи ўринда – “ForteBank”
2015 йил 1 январда “Альянс Банк”га “Темирбанк” билан “ForteBank” қўшилиб, бу янги молия инсттитути “ForteBank” деб атала бошлади. Бу банкнинг эгаси олигарх, Қозоғистондаги энг бой бизнесмен Болат Отемурадов. Унинг акциялари бугунги кунда 87,28%ни ташкил этади.
Тўққизинчи ўринда – “Евразийский банк”
Бу банкнинг 100% акцияси маълум учлик – Машкевич, Шадиев ва Ибрагимовларнинг мулки ҳисобланган “Евразийская финансовая компания” акционерлик жамиятига тегишли.