Ўзбекистонда махсус диний туризм


  • 14 Ноябрь, 2017
  • 819

Ўзбекистондаги мақбараларга туристик саёҳат уюштирилиши учун ҳукумат янги лойиҳани бошлади.

Ўзбекистон ҳукумати ўлкада яшаб ўтган дин олимлари ва тасаввуф шайхларининг қабрларини зиёрат қилишни истовчиларга махсус диний туризм сафарлари уюштиришга тайёрланмоқда. Россия РБК агентлиги хабарига кўра, зиёратчиларнинг асосий қисми Туркия, Малайзия, Индонезия ва Россиянинг Татаристон республикасидан ҳамда кўплаб мусулмон ўлкаларидан келиши кутилмоқда.

Махсус уюштириладиган саёҳатлар орқали Ўзбекистонни дунёга танитадиган улуғ ислом олимларининг қабрлари зиёрат қилинади. Имоми Бухорий, Имоми Термизий, имоми Мотуридий каби кўплаб машҳур олимларнинг қабрлари Ўзбекистонда жойлашган. 


Бошқа мақолалар