- 2024-10-21
Агар компания мамлакат ҳудудидаги россияликларнинг шахсий маълумотларини сақлаш бўйича қонун талабларига риоя қилмаса, “Facebook” Россияда блоклаб қўйилиши мумкин.
“Роскомнадзор” раиси Александр Жаров “Қонун ҳамма учун баробар. Шу сабабли биз ё қонун талаблари бажарилишига эришамиз ёки компания Россия ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатади. Худди “LinkedIn” билан бўлганидек. Бу ерда ҳеч қандай истисно бўлиши мумкин эмас” деди.
Жаров “Facebook” Россия ҳудудида анчагина фойдаланувчиларга эга. Лекин у ягона эмас, унга ўхшаш бошқа ижтимоий тармоқлар ҳам бор. “Шунинг учун компаниянинг 242-қонуни риоя қилинишини таъминлаймиз” деди. Унинг сўзларига кўра, “Facebook”дан ҳеч қандай расмий мактуб келмаган. 2017 йил охиригача “Facebook”ни бу йўналиш бўйича текшириш режада йўқ. 2018 йили эса бу амалга оширилиши мумкин.