- 2014-12-03
Жаҳондаги нефть нархлари сабабли энг кўп тилга олинадиган OPEC нима? OPEC ўлкалари қайсилар?
OPEC (Organization of Petroleum Exporting Countries) нефть экспорт қиладиган ўлкалар ташкилоти номининг қисқартирилган шакли бўлиб, 1960 йил Ироқ пойтахти Бағдодда тўпланган 12 давлат вакиллари бирлашиб, ҳосил қилган ва дунё миқёсидаги нефть заҳираларининг учдан икки қисмига эга бўлган дунёга нефть экспорт қиладиган конфедерациядир.
Ташкилот қурилгандан кейин маркази Женева бўлди. Лекин 5 йил ўтгач, марказини Австриянинг пойтахти Венага кўчирди. Дастлаб нефть қазиб чиқарувчи ва экспорт қилувчи ўлкаларнинг нефть сиёсатини мувофиқлаштириб, экспортчиларга хавфсиз, одил ва истиқболли нарх белгилашни, тартибли ва иқтисодий нефть билан таъминлашни, ушбу секторга инвестиция киритган гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилганди.
OPEC ўлкалари қайсилар?
OPECнинг қурувчи ўлкалари Саудия Арабистон, Эрон, Қувайт, Ироқ ва Венесуэла. Ташкилотга 1961 йили Қатар, 1962 йили Ливия ва Индонезия, 1967 йили Бирлашган араб амирликлари, 1969 йили Жазоир, 1971 йили Нигерия, 1975 йили Габон, 2007 йили эса Ангола қўшилди.
2019 йил 1 январдан бошлаб, Қатар OPECдан чиқмоқда. Бу ҳақда Қатар энергетика вазири Саадь ал Каабий маълум қилди. Қатарнинг бундай қарорга келишига сабаб ўлка табиий газ қазиб олишни йилига 77 миллион тоннадан 110 миллион тоннагача етказиш бўлди.