- 2016-11-01
Кобани мағлубиятидан сўнг ёлланма хорижий жанггарилари ИШИД дан қоча бошлади. ИШИД террор ташкилоти, сафларидан қочиш пайига тушганларни тўхтатиш учун Ракка шаҳри атрофида назорат пунктларини ўрнатди.
Террор ташкилоти бўлган ИШИДнинг Айн-аль-арабда (Кобани) тор-мор қилиниши натижасида ташкилотдан қочган жангариларига қарши Ракка шаҳри ва атрофида юқори даражали
хавфсизлик чоралари кўрилганлиги айтилди.
Ракка шаҳри активистларидан Абу Иброҳим, АА мухбирига берган интевьюсида, ИШИДнинг Кобанида ер билан яксон бўлишидан кейин сафларидаги хорижий ёлланма жангариларининг қочиш пайига тушганлигини билдирди.” Ўтган ҳафтада сафларида юқори унвонли қўмондонлари билан бирга кўплаб ёлланма хорижликлар ИШИДни тарк этишди. Ракканинг Телл Абяд адлия амири ҳам қочаётганлар орасида бор” деди.
“ИШИД дан қочишга шайланган бир террористни Телл Абядда қатл этишди” деган Иброҳим, “ИШИДнинг Кобанида учраган қаршилигидан кейин, ёлланмалардан бир нечтаси бу ташкилотни тарк эта бошлади. Бу террор ташкилотида парокандаликни бошлаб берди” деди.
ИШИДнинг кеча Телл Абяд районида ташкилотдан қочиш ниятида бўлган 25 та аъзосини қатл этгани маълум бўлди.