- 2020-08-26
Душанба 11 март куни Мадриднинг “Реал” футбол жамоаси ўзининг расмий сайтида жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари истеъфога чиқарилиб, ушбу лавозимга Зинаидин Зидан қайтарилганини маълум қилди. Зидан билан янги шартнома 2022 йилнинг июнь ойигача имзоланди.
Зинаидин “Реал”ни 2017-18 йилги мавсум тугагандан кейин тарк этганди. Унинг икки ярим йиллик бошчилигида қироллик клуби уч марта Чемпионлар лигаси (тарихида илк бор), мамлакат чемпионати, Европа суперкубоги ва жамоалар орасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланганди. Зидандан кейин жамоани Юлен Лопатеги бошқарди, 2018 йил 29 октябрда унинг истеъфосидан кейин Сантьяго Солари жамоага бош мураббий бўлди.
“Реал” ўзининг машҳур француз мураббийисиз 10 йилдаги энг ёмон мавсумини ўтказди. “Реал” ўзининг Twitter саҳифасида Зиданнинг қайтишига бағишланган видеони эълон қилди. Видеода Зидан “Мен жамоага қайтганимдан жуда мамнунман. Мен жамоа билан ишлаб, уни ўз ўрнига қайтаришни истайман. Ўз вақтида жамоадан кетишимга сабаб клубнинг бунга эҳтиёжи бор эди. Клуб президенти қўнғироқ қилганидан кейин қайтишга қарор қилдим” деди.
Нашрларнинг хабарига кўра, Зиданнинг маоши бир мавсум учун 16 миллион евро қилиб белгиланган.