Пекиндан Берлинга 20 соатда


  • 7 Октябрь, 2017
  • 787

Қозоғистон, Россия ва Белорусия Пекиндан Берлинга 20 соатда етказадиган “Евразия” магистрали лойиҳасини тайёрлашмоқда.

Россия, Қозоғистон ва Белорусия миллий темир йўллари Хитой ва Ғарбий Европани боғлайдиган “Евразия” юқори тезликли йўлак лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Ушбу магистрал Пекиндан Берлинга Астана, Москва ва Минск орқали ўтади. Лойиҳанинг дастлабки бюджети 119 миллиард долларни ташкил қилади. Ҳозир лойиҳа мутхассис экспертлар томонидан муҳокама қилинмоқда.

Иш графикига кўра, йўловчи ташиш магистрали қурилиши 2018 йили бошланиб, 2023 йили ниҳоясига етади. 2026 йилдан юк ташиш ҳам йўлга қўйилади. 2050 йилга келиб, магистрал орқали ҳар йили 20 миллион тонна юк ва 37 миллион йўловчи ташиш тахмин қилинмоқда.

Янги темир йўл бўйича ҳаракат тезлиги ҳозирча аниқ эмас. Лекин Пекиндан Гамбургга энг тез борадиган поезд 20 соат йўл юради. 


Бошқа мақолалар