Ироқликлар АҚШни судга бермоқчи


  • 5 Октябрь, 2016
  • 1037

АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги терактларни Саудия Арабистон моддий тарафдан қўллаб-қувватлагани учун Саудия ҳукуматини судга бериш ҳақида қарор қабул қилди. Қонун конгрес тарафидан қабул қилиниши билан Вашингтонда Саудия Арабистонга қарши илк даъво очилди. Бунинг ортидан ироқликлар ҳам АҚШга қарши Ироқ ишғолида амалга оширган тинч аҳолининг қатлиомлари ва бузғунчиликлари учун даъво очишга тайёргарлик кўришмоқда.

АҚШда президент Барак Обаманинг ветосига қарамай қабул этилган 11 сентябрь қонуни кўплаб тортишувларга сабаб бўлиш билан бирга ҳозирдан халқаро алоқаларда юз бериши мумкин бўлган зиддиятларнинг овози чиқмоқда. 2001 йил 11 сентябрда АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагонда эридан ажралган Стефани Росс Десимон Вашингтонда судга мурожаат қилиши ортидан Ироқда Араб проекти гуруҳи 2003 йили Саддам Ҳусейнга қарши АҚШ ишғоли ортидан армиянинг ишғолларига қарши АҚШга бадал даъвосини очишга тайёрланмоқда.

Конгреснинг қарорини хато деб баҳолаган Обама қонун билан хорижий мустақил давлатларнинг АҚШ ҳууқига қарши дахлсизлигининг олиб ташланиши дипломатияда “қаршликли вазият” натижаси сифатида АҚШга ҳам қарши татбиқ этилишини, ўлканинг халқаро алоқаларига жиддий зарар беришини айтганди. Келган огоҳлантириш ва танқидлардан кейин қонуннинг АҚШга қарши татбиқ этилишидан қўрққан юқори ва қуйи палата ортга қадам ташлаб, қонунда ўзгаришлар бўлишини билдиришганди. Бу қонун сабабли Вашингтоннинг алоқаси бўлган тўнтариш ва ишғоллар туфайли АҚШ ҳукуматини ҳам судга бериш мумкин бўлади. Илк одим АҚШ 2003 йили ишғол этган Ироқдан келди. “Ал Арабия” хабар сайтига кўра, даъво очишга тайёргарлик кўраётган Араб проекти гуруҳи даъвода тинч аҳолининг ўлдирилиши, АҚШ аскарларининг қийноқ ва ёмон муносабатларига дучор бўлган тинч аҳоли ҳақида сўз юритади.

Конгреснинг АҚШ манфаатлари учун янги қонун чиқариши кераклигини айтган собиқ АҚШ республикачилар сенатори Ларри Пресслер эса Вьетнам ҳукумати ва вьетнамликларнинг ҳам АҚшга қарши даъво очиши мумкинлигини билдирди. 1966-1968 йилларда Вьетнамда АҚШ армиясида хизмат қилган Пресслер “Америкаликлар Саудия Арабистонига биз Вьетнам ветеранлари нишонга айланамиз” деди. Янги қонун билан ишғол этилган Афғонистон ватандошлари ва АҚШнинг дастагини очиқча эълон қилган PKK/PYD ҳужумларидан зарар кўрганлар АҚШга қарши даъво очишлари мумкин.

АҚШда 11 сентябрь терактларида ҳаётдан кўз юмганларнинг оилаларига Саудия Арабистонга қарши даъво очиш имконини берувчи қонун 23 сентябрда АҚШ президенти Барак Обама тарафидан вето этилганди. Лекин конгрес қонунни қўллаб-қувватлади ва янгидан олиб чиқилган қонун лойиҳаси ўтган чоршанба куни юқори ва қуйи палаталарда қабул этилди. “11 сентябрь қонуни” сифатида танилган лойиҳа Обама президентлиги даврида ветога қарамай кўп овоз тплаган илк қонун бўлди. Ушбу қонун илк бор кун тартибига келганида Саудия ҳукумати “АҚШдаги жами 750 миллиард долларлик мулкини сотиш билан” таҳдид қилганди.


Бошқа мақолалар