- 2016-01-16
Бразилиянинг энг катта ва энг тарихий музейларидан бири бўлган Рио де Жанейродаги Миллий музейда улкан ёнғин чиқди. Ёнғин музей зиёратчилар учун ёпиқ бўлган якшанба куни чиқди. Ёнғин сабаби ҳали аниқланмади. Ўт ўчирувчилар воқеа жойида ишлашмоқда.
20 миллиондан ортиқ асар бўлган бино ловуллаб ёнаётганда телеканаллар тўғридан тўғри репортаж билан эфирга чиқишди. Қадимда Португалия қироллик оиласининг саройи бўлган 200 йиллик бинодаги музей коллекциясида 20 миллиондан ортиқ экспонатлар мавжуд.
Бразилия президенти Мишел Темер “Twitter” аккаунти орқали “Бутун бразилияликлар учун қайғули кун. Тарихимизнинг қийматини бино кўрган зарар билан таққослаб бўлмайди” деди.
Бразлиянинг “TV Globo”телеканалига интервью берган музей мудири ёнғин “маданий фожиа” бўлганини айтди.
Музейда Бразилия тарихига оид минглаб асар билан бирга Мисрга оид кўплаб археологик асарлар ҳам бор эди. Музейнинг табиат тарихи коллекциясида динозаврларга оид суяклар, Америка қитъасида яшаган энг қадимий скелет бўлган 12 минг йиллик аёлкиши скелети,кўплаб муҳим ва қийматли экспонатлар бор эди.