- 2019-02-23
Кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтишга қарор қилган Қозоғистонда лотин алифбосида газета нашрдан чиқди. Қозоғистоннинг Қостанай вилоятидаги “Аркалик хабари” газетасининг илк саҳифаси лотин алифбосида чоп этилди.
Газета бош муҳаррири Қайрат Эсмағамбетов берган интервьюсида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўтган ҳафта лотин алифбосига ўтишга доир қарор имзолаганини ёдга солиб “Шу муносабат билан тажриба мақсадида газетамизнинг илк саҳифасини лотин алифбосида босишга қарор қилдик” деди.
Янги лотин алифбосининг қанчалик қулайлигини ўқувчилардан билишни мақсад қилганликларини тилга олган Эсмағамбетов “Янги лотин алифбосининг газетада қандай кўринишига биз ҳам қизиқдик. Техник жиҳатдан муаммолар бўлмади. Чунки интернетда тайёр матнни сониялар ичида лотин алифбосига ўгирадиган конвертерлар бор” деди.
Эсмағамбетов лотин алифбосига ўтиш тасаввур қилинганидек қийин бўлмаслигини маълум қилиб, ўзларининг лотин алифбосидан илк фойдалунвчилар бўлишини қўшимча қилди.
Қозоғистонда 2018 йилданбошлаб, дарсликларнинг 32 ҳарфдан иборат янги қозоқ алифбосида босилиши ва 2025 йилгача бутун китоб, мунтазам нашр ва расмий ҳужжатларнинг лотин алифбосида чоп этиши режалаштирилмоқда.