“Apple” эгиладиган “iPhone” чиқармоқчи


  • 13 Октябрь, 2017
  • 742

“Apple” корпорацияси эгиладиган “iPhone” ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлади. Ушбу ишлар LG билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. LG да алоҳида муҳандислар гуруҳи “iPhone” учун эгиладиган OLED-экрани ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Шу билан бирга LG Innotek да эгиладиган плата ишлаб чиқиш учун махсус гуруҳ тузилган.

Булар “Apple”нинг эгилувчи телефон ишлаб чиқариш борасидаги илк хабарлар эмас. 2016 йил декабрь ойида ҳам LG эгилувчи дисплейлар ишлаб чиқарилиши 2018 йили бошланишини эълон қилганди. “Apple” компаниянинг асосий шерикларидан ҳисобланади. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда “iPhone” учун эгилувчи экранлар ишлаб чиқариш 2020 йилдан бошланади. Айни вақтда “iPhone X” учун OLED-панелларни етказиб бериш билан “Samsung” шуғулланмоқда. Шу билан бирга Корея корпорацияси ўзининг йиғиладиган смартфони “Galaxy X” устида иш олиб бормоқда. 


Бошқа мақолалар