Атмосфераси бор сайёра кашф этилди


  • 6 Март, 2021
  • 492

Германияда “Max-Planck” институти қошидаги астроном олимлар турли усуллар билан ердан 26 ёруғлик йили узоқликда сайёрани кашф этишди.

“Gliese 486b”нинг кичик бир юлдузнинг орбитасида айланадиган ягона сайёра эканлиги аниқланди. Сайёра ердан 1,3 баравар катта радиусга ъга ва 2,8 баравар оғирроқ. Астрономлар сайёранинг ер куррасига ўхшаб темир-силикат қоришмасига эга эканлигини, лекин 428 даража юза иссиқлиги билан юқори ҳароратга эгалигини билдиришди. Сайёранинг лавадан иборат эмаслигини маълум қилган олимлар “Gliese 486b”да атмосфера мавжудлик эҳтимоли борлигини ҳам айтишди. Атмосферада ҳаёт бор-йўқлиги ва агар бор бўлса қандай ҳолатда эканлиги маълум эмас.


Бошқа мақолалар