Болгарияда фожиали автоҳалокат


  • 23 Ноябрь, 2021
  • 271

Болгариянинг пойтахти Софиянинг ғарбида Шимолий Македония давлат рақамли йўловчи автобуси йўл четига урилиб ёниб кетди. Ҳалокатда дастлабки маълумотларга кўра, 46 киши ҳалок бўлган.

Истанбулдан йўлга чиққан йўловчи автобуси Болгария пойтахти Софиянинг ғарбида йўл четидаги тўсиқларга урилиб ёниб кетиши натижасида фожиа юз берди. Автобус Шимолий Македония давлат рақамига эга бўлган.

“Struma” автойўлида юз берган фожиада дастлабки маълумотларга кўра, 12 нафари ёш бола жами 46 Шимолий Македония ватандоши ёнғинда ҳалок бўлган. Жароҳат олган 7 киши эса Софиядаги касалхонага етказилди.


Бошқа мақолалар