Коронавирус 46 та ўлкага ёйилди


  • 28 Февраль, 2020
  • 462

Хитойда коронавирус қурбонлари 2788 нафарга етди.

Хитой соғлиқни сақлаш қўмитаси “Қўмита 31 та провинциядан 78 минг 824 та касалланганлик ҳолати бўйича маълумот олди. Жумладан ҳозир 39 минг 919 одам хаста, 7 минг 952 киши оғир аҳволда, 36 минг 117 киши касалхондан жавоб берилган, 2 минг 788 киши ҳаётдан кўз юмди” деб хабар берди.

Сўнгги суткада бутун мамлакат бўйича 327 та касаллик ҳолати аниқланди.

Гонгконгнинг ўзида 93 та касаллик ҳолати аниқланган. Улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмди, 26 нафари соғайиб кетди. Макаода 10 нафар одамда вирус аниқланиб, улардан 8 нафарига касалхонадан жавоб берилган. Тайванда эса 32 киши касалланиб, улардан бир нафари ўлди, 6 нафари соғайиб кетди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Хитойдан ташқарида коронавирус билан хасталанганлар сони 46 та давлатда 3 минг 664 кишига етган. Улардан 57 нафари ҳаётдан кўз юмди.


Бошқа мақолалар