Россияда яна авиаҳалокат


  • 24 Октябрь, 2022
  • 168

Су-30 ҳарбий самолёти синов учиш вақтида Иркутск шаҳрида ҳалокатга учради.

Самолёт шаҳар ҳудудига ҳовли уйлар жойлашган туманга қулади. Воқеа жойида ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Су-30 самолётининг иккала учувчиси ҳам ҳалокат вақтида ҳалок бўлган.

Маҳаллий нашрлар “Ҳовлига қулаб тушган самолёт аэропортдан маҳаллий вақт билан 17:47да ҳавога кўтарилган. Кейинроқ алоқа узилган. Унинг ортидан яна бир самолёт юборилган. Иккинчи борт учувчилари биринчи самолёт учувчилари беҳуш ҳолатда эканлигини маълум қилган” деб хабар бермоқда.

Самолёт икки қаватли хусусий хонадонга қулаган. Уйда жами беш кишидан иборат иккита оила яшаб келган. Ҳалокат вақтида уйда ҳеч ким бўлмаганлиги учун учувчилардан бошқа қурбонлар бўлмаган.


Бошқа мақолалар