- 2013-04-13
Нахонратчасима шаҳрида отишма уюштирган Тайланд армиясининг сержанти амалиёт вақтида отиб ўлдирилди.
8 февраль куни Тайланд шимоли-шарқидаги Накхонратчасима шаҳрида ҳарбий хизматчи тинч аҳоли вакилларини ўққа тутди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, 50дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳужум қилган ҳарбий полициячилар томонидан ўтказилган махсус амалиёт якунида отиб ўлдирилган.
Тайланд бош вазири Прают Чан-Оча “Бу Таиланд учун мисли кўрилмаган ҳодиса. Мен буни шу каби сўнгги ҳолат бўлиб қолишини истайман” деди.
Ҳужум кичик зобит Чакрапант Томма томонидан амалга оширилди. Корея нашрлари ёзишича, у снайперлик қилган, қуролларнинг катта ишқибози бўлган, ижтимоий тармоқда тез-тез қурол кўтарган ҳолда тушган суратларини жойлаштирган.
Рейтер нашри Таиланддаги расмий манбаларига асосланиб хабар қилишича, ҳарбий ва қўмондонининг қариндошлари ўртасида ер участкаси сотуви бўйича зиддият юзага келганди.
Кичик зобит Жакрафант Томма аввалига ўз бошлиғини ўлдириб, кейин ҳарбий базадаги қуроллар ва ўқ-дорини олиб кетган. Bangkok Post нашри ёзишича, ҳарбий лагерь ҳудудида 63 ёшли аёл ва бир ҳарбий ҳам ўлдирилган. Шундан сўнг Томма ҳарбий жипда лагерни тарк этиб, шаҳарга йўл олган.
У аввалига шаҳардаги бир неча объектга қарата ўт очган, кейин Terminal 21 савдо марказига келган. Маҳаллий нашрларда тарқалган кадрларда у машинадан чиқиб, ўт очишни бошлаши ва одамлар қочишга уриниши тасвирланган.
Маҳаллий телеканал мухбири “Жиноятчи отиб ўлдирилди. Бу ҳақда бизга махсус полиция бўлими қўмондони хабар қилди” деб маълум қилди.