- 2023-12-15
БМТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кенгашнинг Женевада ташкил этилган йиғилишида нутқ сўзлаган АҚШ ташқи ишлари вазири Джон Керри кенгашнинг Исроилнинг иҳлолларига керагидан ортиқча эътибор кўрсатаётганини иддао этди. Керрининг бу баёноти Исроилнинг Фаластиндаги қатлиомига норозилик билдирган мусулмонларни ҳам аччиқлантирди. Мусулмонлар “Қотил Исроилни нима учун ҳимоя қиляпсан?” деб АҚШга ва Керрига дарғазаб бўлишди.
Женевадаги йиғилишда Джон Керри “Бу ердаги ҳеч ким демократик бир ўлкага янглиш муносабатда бўлганлигини инкор эта олмайди. Ҳар йили бу ерда Исроилга қарши 5-6 та резолюция қабул қилинади. Кенгашнинг Исроилга ёпишиб олиши бутун ташкилотнинг обрўсига путур етказади” деди.
Керри “БМТ тизими ичида бир гуруҳ ёки аъзонинг хоҳишига кўра ҳамда давомли равишда Исроилни ноқонуний ҳаракатларда айблаши ёхуд яккалатиб қўйишга уринишларига қарши чиқамиз” деб гапирди.
Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров эса Кремлнинг мухолифи Борис Немцовнинг ўлдирилиши жуда пасткаш жиноят эканлигини ва президент Владимир Путиннинг тергов-суриштирув ишини шахсан назоратига олганлигини айтди.