Европа тарихида илк


  • 28 Апрель, 2023
  • 131

Испанияда ўлка демократияси тарихида ижара ҳақларини чеклаш бўйича илк қонун лойиҳаси 167 та овозга қарши 176 овоз билан мажлисда қабул этилди. Янги қонун лойиҳаси билан икки йилдан ортиқ бўш қолган уйларнинг мулк солиқларини 150%га орттириш кўзда тутилмоқда.

Испанияда сўнгги йилларда борган сайин ортиб бораётган уй-жой муаамосига ечим топиш учун тарихда илк бор ҳукумат ижара ҳақларига чеклов киритди.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳукуматнинг икки коалицияси социалист ишчи партияси ва “Unidas Podemos” билан сепатарист Каталония ва Баск (ERC ва EH Bildu) партияларининг дастаги билан 176 овоз билан мажлисда қабул қилиниб, сенатга юборилди.

Қоннун лойиҳаси сенатда қабул қилингандан кейин сўнгги бор мажлисда яна бир бор кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан кейин кучга киради.

Ҳукумат бу қонун билан бирга асосан ёшлар ва камбағаллар учун ҳам уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини ёқлаётган бўлса, бунга қарши чиққан мухолифатдаги ўнгчи партиялар эса Испанияда ҳозирда кенг тарқалган “бўш уйларни ишғол этиб кириб олишнинг янада ортишини, ер участкалари камайишини ва нархларнинг ортишини” айтишмоқда.

Бош вазир Педро Санчез қонун лойиҳасининг мажлисда қабул қилинганидан кейин матбуотга берган интервьюсида “Бу қонун Испания демократиясининг муҳим бурилиш нуқтасидир. Уй-жой муаммоси жамиятдаги тенгсизликнинг 70%ини ташкил этмоқда. Спекуляцияни, ўзликдан узоқлашишни ва кўплаб умумий ғамни бирга келтирган парадигмани, нео-либерал моделни ўзгартирмоқда ва буларга қарши жавоб берувчи уй-жой сиёсатининг пойдеворини қўймоқдамиз” деди.

Янги қонунда энг кўп баҳсга сабаб бўлаётган қисмлардан бири ҳозирги кунгача истеъмол баҳолари индексига кўра белгиланадиган ижара ҳақлари ортиши 2023 йилда 2%, 2024 йилда 3% билан чекланиши, икки йилдан ортиқ бўш қолган уйларнинг мулк солиқлари эса 150% билан ортишидир.


Бошқа мақолалар