- 2013-12-24
Россия-Осиё мусулмонлари муфтийси Нафиуллоҳ Аширов катта ўзгаришлар ҳақида гапирди: Бизда мусулмонларнинг
сони тезлик билан ортмоқда ва кучли эътиқод билан ҳаётларини давом эттирмоқдалар. Россияда келажак мусулмонларники. Ислом Россияда ёшларнинг дини...
Россиянинг пойтахти Москванинг энг катта ёпиқ залларидан бири бўлган “Crocos City Hall”да катта тайёргарлик кўзга ташланади. Чиройли кийинган ёш йигит ва қизлар бу ерга оқиб келмоқда. Ёш қиз ва аёлларнинг бошларида рўмол. Эркаклар эса залга киришдан олдин бошларига дўппи киймоқдалар. Минглаган инсонни бу ерга тўплаган эса Жаноби пайғамбаримизнинг дунёни шарафлантириши сабабли ташкил қилинган кеча. “Мавлиди Наби маданий-маънавий кечасида” номли учрашувда Россиядаги мусулмонлар ўз муаммо ва келажаклари ҳақида сўз олиб бордилар. 6200 кишилик зал тўлиб-тошди. Россия муфтийлар кенгаши тарафидан ташкил этилган кечада мусулмон давлатларининг Россиядаги дипломатик вакиллари ҳам иштирок этишди. Ингуш, чечен, ўзбек, озар, татар ва Доғистон мусулмонларининг тижорат соҳаларида ҳам диққатга сазовор шаклда олдинги қаторга чиққанликларини таъкидлаган Россия-Осиё мусулмонлари муфтиси Нафиуллоҳ Аширов “Бу ердаги мусулмонларнинг ўзларига бўлган ишончи чексиз. Бир-бирларига суянчиқ бўлишга ҳаракат қиладилар. Улар жамиятда ҳам меҳнаткашликлари, ҳам ахлоқий тарафдан ўзларини кўрсатишмоқда. Бу орқали бошқа дин вакилларига ҳам ижобий ўрнак бўлишиб, натижада мусулмонлар сони давомли равишда кўпаймоқда. Ислом Россияда ёшларнинг динидир” деди.
Масжидлар сони 10 мингдан ошди
Россия Федерацияси муфтийлар кенгаши раиси Равиль Гайнуддин мусулмон аҳоли ичида ёшларнинг муҳим ўрин эгаллаганлигини таъкидлади. Россияда сўнгги вақтларда баъзи мусулмон фаолларининг ҳибсга олинишини танқид қилган Гайнуддин, Президент Владимир Путиннинг янги масжидлар қурилишини қўллаб-қувватлашига диққат қаратиб, мусулмонлар аҳволи умуман олганда яхшиланганини билдирди. “Crocus City Hall”даги кечага оилалар фарзандлари билан иштирок этишди. Ўлкада масжидлар сони 10 мингдан ошганини айтиб ўтган Аширов Москвада яшаётган 2 миллиондан ортиқ мусулмоннинг ҳаётнинг ҳар соҳасида биринчилардан бўлишга ҳаракат қилаётганликларини таъкидлади.