Қозоғистонда ҳукумат таркиби ўзгарди


  • 16 Сентябрь, 2016
  • 1057

8 сентябрь куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига вақтинчалик ҳукумат раҳбари сифатида Бакитжан Сагинтаев тайинланган эди.

9 сентябрь Қозоғистон Республикаси давлат раҳбарининг фармони билан мамлакат бош вазири этиб Бакитжан Сагинтаев тайинланди.

14 сентябрь куни Қозоғистон республикасининг ҳукумат таркиби шакллантирилди. Имонғали Тасмағамбетов Қозоғистон республикаси бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Мудофаа вазири лавозимига эса Сакен Жасузақов тайинланди. Марат Бекетаев Юстиция вазири, Берик Имашев эса Марказий салов қўмитаси раиси лавозими эгаллади. Давлат хизмати бўйича вазирлик Давлат хизмати бўйича ва коррупцияга қарши агентликка айлантирилди. Янги идорани Қайрат Қожамжаров бошқаради. Ушбу идоранинг собиқ вазири Президент администрациясига ишга ўтказилди.

Бундан ташқари Қозоғистонда Диний ишлар ва фуқаролик жамияти вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирликни Нурлан Ермекбаев бошқаради.

8 сентябрь куни Карим Масимов Қозоғистон республикасининг Миллий хавфсизлик комитети раҳбари этиб тайинланди. Комитетнинг собиқ раҳбари Владимир Жумаканов Қозоғистон республикасининг Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. 


Бошқа мақолалар