Саудия қироли тахтни топширмоқда


  • 17 Ноябрь, 2017
  • 802

Саудия Арабистонда ноябрь ойи бошидаги коррупция операциялари ортидан янги вазият келиб чиқди. Британиянинг “Daily Mail” газетаси қироллик оиласига яқин манбадан олган хабарига кўра, қирол Салмон келаси ҳафта тахтини  валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга топширади. Манба газетага “Келгуси ҳафтагача ҳеч қандай кутилмаган ҳодиса рўй бермаса, қирол тахтини шаҳзодага топширади” деган. Саудия қироли ҳам Британия қироличасига ўхшаб, давлат ишларидан четлашади ва фақатгина титулларини сақлаб қолади.

Саудия Арабистонда 4 ноябрь куни бошланган коррупция операцияси бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Ўша вақтда бир кунда 40 дан ортиқ шаҳзода ва кўплаб вазирлар ҳибсга олинганди. Бу кенг миқёсли коррупцияга қарши операциянинг ортидаги бош актёри эса 32 ёшли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон эди.

Саудия ҳукумати коррупция операцияларида 208 киши тергов қилинганини маълум қилганди. 208 кишидан 7 нафари эса озод этилган. Берилган баёнотда камида 100 миллиард долларлик коррупция ҳақида айтилганди. 


Бошқа мақолалар