- 2020-07-04
Россия Вашингтондаги ўз элчисини АҚШ билан муносабатлар “бутунлай бузилиб кетиши”нинг олдини олиш мақсадида маслаҳат учун чақириб олди.
Россия ҳукумати АҚШдаги элчи Анатолий Антонов Москвага Вашингтон билан муносабатлар истиқболини таҳлил қилиб, маслаҳатлашиш учун чақирилганини билдирди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида “АҚШнинг янги ҳукумати бошқарувга келганига ҳам икки ойдан ошди. Бу вақт Байден жамоасининг йўналишини очиқ ойдин кўрсатиб берди. Биз муносабатлар бутунлай бузилиб кетмаслигининг тарафдоримиз” дейилди.
Ушбу қарор АҚШ президенти Джо Байден “ABC News” телеканалига берган интервьюда у Россия президентини “қотил” деб ўйлайсизми деган саволга “ҳа” деб жавоб бергандан сўнг келинди.